Жаҳон | 23:40 / 14.11.2018
9501
1 дақиқада ўқилади

Донецкда ўтказилган сайловларда Денис Пушилин ғалаба қозонди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Донецк халқ республикасида ўтказилган сайловларда Денис Пушилин ғалаба қозонди. Бу ҳақда “ДХР” марказий сайлов комиссияси раиси Ольга Позднякова маълум қилди.

Аввалроқ Леонид Пасечник Луганск халқ республикаси раҳбари этиб сайлангани хабар қилинганди.

Ҳар икки республикадаги сайловлар 11 ноябрь куни бўлиб ўтди. “ДХР”даги сайловларда беш нафар, “ЛХР”даги сайловларда эса тўрт нафар номзод республика раҳбарлиги учун кураш олиб борди.

Шунингдек, ҳар икки республика парламентларига ҳам сайловлар бўлиб ўтди.

Киев сайловларга қарши чиқди: Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин сайловларни “цирк томошаси” деб атади ва сайловлар ўтказилгани учун Россияга қарши янги санкциялар киритилишига ваъда берди.

Мавзуга оид