Эронда олтин тангалар билан фирибгарликлар содир этган “тангалар султони” қатл этилди
Эронда хорижий валюта ва олтин тангалар билан фирибгарликлар содир этишда гумонланган 2 киши дорга осиш орқали қатл этилди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
“Тангалар султони” деб ном олган Воҳид Мазлумин ва унинг шериги Муҳаммад Қосимий Эрон суди томонидан октябрда “йирик ҳажмдаги хорижий валюта ва олтин тангалар контрабандаси ва ноқонуний битимлар содир этиш” орқали “иқтисодий, валюта ва монетар тизимларга путур етказганлик” учун ўлим жазосига ҳукм қилинганди.
Эроннинг Fars ахборот агентлиги маълумотларига кўра, олтин ва хорижий валюта сотишга рухсати бўлмаган Мазлумин мамлакатда бу активлар олибсотарлиги билан шуғулланувчи йирик ноқонуний тармоқни ташкил этган. Мазлуминнинг жамоаси унинг кўрсатмаларига кўра олтин тангаларни кейинчалик юқори нархда сотиш мақсадида сотиб олган. Натижада у 2 тоннага яқин олтин танга йиғишга муваффақ бўлган.
Мазлумин жорий йил бошида Эрон миллий валютаси – риал курси АҚШ санкциялари киритилиши мумкинлиги билан боғлиқ ҳолда кескин пасая бошлагандан кейин яна ўнлаб шериклари билан ҳибсга олинган.
Эрон ҳукумати энергетика, банк, автомобил ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларини қамраб олган АҚШ санкцияларига қарши тура олишини айтган. Ҳукумат мамлакатда тартибни сақлашга интилиб, иқтисодиётга путур етказувчиларга нисбатан қатъий чоралар кўришга ваъда берган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024