18:30 / 14.11.2018
5733

ОЧЛ-2019. ОКМК саралаш босқичида Тожикистон чемпиони билан ўйнайди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Кубоги соҳиби, Олмалиқнинг ОКМК клуби 2019 йилги Осиё Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичида иштирок этади.

ОФК томонидан эълон қилинган саралаш ўйинлари тартибига кўра, ОКМК гуруҳ босқичига чиқиш учун 2та ўйин ўтказади: 12 февраль куни олмалиқликлар ўз майдонида Тожикистон чемпиони, «Истиқлол» клуби билан беллашади. Агар уни мағлуб эта олишса, 19 февраль куни Саудия Арабистонида «Ан-Наср» клуби билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади. 

ОЧЛ-2019, 1-саралаш босқичи
12 февраль 
ОКМК (Ўзбекистон) - Истиқлол (Тожикистон)

Плей-офф босқичи
19 февраль 
Ан-Наср (Саудия Арабистони) - ОКМК (Ўзбекистон) / Истиқлол (Тожикистон)

Top