Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланувчи австриялик собиқ ҳарбий озодликда қолмоқда
Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб қўлга олинган австриялик истеъфодаги ҳарбий давлат сирларини сотганини инкор этмоқда. Бу ҳақда Kronen Zeitung нашри айбланувчининг адвокати Михаэль Хоферга асосланган ҳолда хабар бермоқда.
«Мижозим мени давлат сирларини сотмаганига ишонтирди. У ўзини жосус деб ҳисобламаяпти», — деган у. Хофер ўз мижози бундай маълумотларни олиш имкониятига эга бўлмаганини қўшимча қилган.
Бундан ташқари, гумонланувчи 13 ноябрь куни суд уни ҳибсга олмасликка қарор қилганидан мамнун бўлган. Судья бу шахс атрофдагиларга хавф туғдирмаётгани, унинг яшириниш эҳтимоли йўқлигини инобатга олган ҳолда қарор чиқарган. Ҳозирча тўлиқ исми ошкор этилмаётган ҳарбий (уни М. деб аташмоқда) озодликда қолмоқда, у ҳар куни полицияга келиб, рўйхатдан ўтиши керак. Агар у полицияга келмаса, шу заҳоти қўлга олинади.
Бундан аввалроқ 70 ёшли бу собиқ ҳарбий ўта камтар яшаши, машинаси ҳам, дўстлари ҳам йўқлиги маълум қилинганди.
Унгача Австрия ҳукуматига Россия фойдасига жосус қилган австриялик ҳарбий ҳақидаги маълумотни Буюк Британия томони бергани хабар қилинганди.
Австрия ҳукумати 9 ноябрь куни Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланган шахсни қўлга олганди. ОАВ маълумотига кўра, у 1988 йилда Теҳронда эканида Россия разведкаси томонидан ёлланган.
Мавзуга оид
12:04 / 23.01.2026
Россия фойдасига жосуслик: Венада махсус хизмат собиқ ходими устидан суд бошланди
16:04 / 17.01.2026
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:01 / 11.12.2025
Австрия АҚШга Дмитрий Фирташни бермаслик ҳақида якуний қарор қабул қилди
11:28 / 06.12.2025