Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазири Санкт-Петербургдаги халқаро форумда иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Россия Федерацияси Маданият вазири Владимир Мединский таклифига биноан 15-17 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган VII Санкт-Петербург халқаро маданият Форумида иштирок этиш учун йўл олди.
Ушбу Форум 2012 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Форум Россия Федерацияси ҳукумати, Маданият вазирлиги ва Санкт-Петербург ҳукумати томонидан ташкил этилган.
Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабарида бу каби маданий форумлар соҳа мутахассислари учун халқаро миқёсда тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилиши таъкидланган.
«Санкт- Петербург халқаро маданий форумининг асосий мақсадларидан бири - маданият инсоният мероси сифатида ривожлантирилишига қаратилган миллий, давлатлараро, глобал дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни халқаро майдонда амалга оширишдир. Жаҳон ва маҳаллий миқёсда маданиятнинг миллий қадриятларни сақлаб қолган ҳолда, замонавий жамиятни ривожлантиришда янги самарали механизмларни яратиш ва самарадорлигини таъминлашдир.
Маданият саноатини жорий этиш, яъни маданият ўзини-ўзи ижтимоий муҳитини яратишда ва уни ривожлантиришда ҳамда ўзини бошқаришда самарадорлигини оширишдир.
Маданият вазири бу Форумда маданият ва санъат соҳасида стратегик аҳамиятга эга учрашувлар ва келишувларни амалга оширишни кўзда тутган. Албатта ривожланаётган давлатимизга янги тажриба, ҳамкорлик шартномалари ва дўстона келишувлар зурурдир», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:30 / 14.02.2023
Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев оламдан ўтди
16:42 / 20.10.2021
“Археологик ёдгорликларни сақлаш ва муҳофаза қилиш ҳолати қониқарли эмас” – сенатор
12:30 / 20.10.2021
Номи бор-у ўзи йўқ маданий мерос объектлари. Сенат ялпи мажлисида йўқолиб кетган тарихий объектларга эътибор қаратилди
15:21 / 26.08.2021