“Бўка туманидаги стадион тиканзор бўлиб, у ерда чорва моллари боқиляпти” — Сенатда аҳолини спортга жалб қилишдаги муаммолар саналди
Бугун, 26 август куни Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида сенатор Бахтиёр Сайфуллаев аҳолини спортга жалб қилиш борасида юзага келаётган муаммолар бўйича Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, яратилган шароитлар натижасида Ўзбекистонда спорт билан доимий шуғулланувчи аҳоли сони 2020 йилдаги 19 фоиздан 2021 йилда 21,3 фоизга етказилган. Шунингдек, сенатор Тошкент ҳамда Наманган вилоятларида ўтказган ўрганишлар натижасида бир қанча салбий ҳолатларга гувоҳ бўлганини билдирди.
"Ҳудудларда “Workout” (маҳалла ва кўча фитнеси) – махсус спорт майдончаларидаги янги жиҳозлар қаровсизлиги сабабли фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолган.
Хусусан, Тошкент вилоятидаги Бўка тумани «Кўкорол» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 гектарлик футбол стадиони тиканзор бўлиб, ҳувуллаб ётибди, у ерда чорва моллари боқиляпти. Зангиота тумани Рамадан маҳалласидаги стадион ҳам қаровсиз аҳволда. Шу ҳудуддаги “Workout” майдончасидаги жиҳозлар синдириб ташланган.
Шунингдек, президент фармонида 2021 йил 1 майга қадар ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари»ни бунёд этиш белгиланган бўлса-да, айрим ҳудудларда ушбу топшириқ ижроси бажарилмаган.
Хусусан, Навоий вилоятида 199та, Тошкент вилоятида 98та, Хоразм вилоятида 48та, Сурхондарё вилоятидаги 40та маҳаллада велоспорт, юриш, югуриш йўлаклари мавжуд эмас. Айрим ҳудудлардаги мутасаддилар томонидан «Саломатлик йўлаклари» сифатида тақдим этилаётган пиёдалар йўлаклари белгиланган ўлчамлар ва талабларга жавоб бермайди.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 477та, Сурхондарё вилоятида 235та, Хоразм вилоятида 124та, Андижон вилоятида 50та маҳаллада “Workout” майдончалари ташкил қилинмаган. Хоразм вилоятида 171та, Навоий вилоятида 131та, Андижон вилоятида 71та, Тошкент шаҳрида 47та маҳаллада мини-футбол майдонлари йўқ”, — дейди сенатор Бахтиёр Сайфуллаев.
Бундан ташқари, инвестиция дастурларига киритилган спорт иншоотларида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани туфайли мазкур иншоотлар қабул қилиб олингандан сўнг фойдаланишга яроқсиз аҳволда қолаётгани билдирилди.
Сенаторлар юқоридаги муаммоларга ҳукумат эътиборини қаратиш кераклигини билдирди ва уларни ҳал этиш мақсадида Сенат қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

19:53 / 10.05.2025
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?

19:44 / 16.04.2025
Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда

17:29 / 21.11.2024
Бўкада 20 ёшли ҳомиладор аёл операция вақтида вафот этди

17:39 / 16.01.2024