Жамият | 14:21 / 15.11.2018
12817
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида рейдлар. Йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар аниқланмоқда

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари томонидан автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ҳайдовчилар билан бугунги кунда йўловчи ташиш фаолиятидаги шарт-шароитлар ва имкониятларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилган ҳолда тарғибот суҳбатлари ўтказилмоқда.

Вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармасининг Kun.uz’га хабар беришича, рейдлар ташкил этилиб, улар давомида йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланаётган ҳайдовчилар аниқланмоқда ва уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 14 ноябрь куни вилоятнинг Бекобод шаҳрида ўтказилган рейдларда 10 нафар ҳамда Юқори Чирчиқ туманида 8 нафар ҳайдовчи йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланаётганликлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

Рейдлар давомида айрим ҳайдовчилар томонидан ходимларга асоссиз эътирозлар билдириш, қолаверса хизмат вазифасини бажаришга қаршилик кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда.
  
Мисол учун, Юқори Чирчиқ туманида ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситаси тўхтатилганда, ҳайдовчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилмасдан, ходимларнинг хизмат фаолиятини давом эттиришга қаршилик кўрсатганлик ҳолати юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва шу куннинг ўзида Юқори Чирчиқ туман маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг тегишли моддаларига асосан кўриб чиқилиб, ҳайдовчи А.Х.га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мавзуга оид