Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Босфорга муқобил канал қурилиши 2019 йилда бошланади
Қора ва Мармар денгизлари ўртасида «Истанбул» каналининг қурилиши 2019 йил охиригача бошланади. Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Маҳмуд Жахит Турхон «Анадолу» агентлигига хабар қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Туркиядаги энг йирик ва кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлган қурилиш режасини тайёрлаш ишлари якунланмоқда.
Янги сув йўли бўйлаб 10та кўприкни қуриш режалаштирилган.
Истанбулдан ғарбий қисмда жойлашадиган янги канал Кўчўкчекмеже, Сазилдера ва Дурусу туманлари ҳудуди орқали ўтади.
Тахминларга кўра, сув йўли кунига 160та кемани, шу жумладан, 300 минг тоннагача ҳажмдаги танкерларни ҳам ўтказа олади.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026