Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аэрофлот» ўз ходимларига камерали гаджетлардан фойдаланишни тақиқлайди
Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси ўз ходимларига офисларда фото-, видеокамерали ва диктофонли мобиль телефонлар ҳамда шундай функцияларга эга бошқа қурилмалардан фойдаланиш тақиқланиши ҳақидаги буйруқни тайёрлади. Бу ҳақда авиакомпания вакили хабар қилди.
Бироқ шу билан бирга баъзи лавозимдаги ходимларга бундай гаджетлардан фойдаланишга рухсат берилади, бу лавозимлар рўйхати буйруққа илова қилиниши кўрсатилган. Буйруқнинг суратини “Аэрофлот”нинг собиқ учувчиси ва Шереметьево учувчилар касаба уюшмасининг президенти Игорь Дельдюжов Facebook’даги саҳифасида жойлаштирган.
“Буйруқ Россия қонунчилиги доирасида тайёрланган ва ундан мақсад давлат иштирокидаги компаниянинг ахборот хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Ушбу буйруқнинг мобил қурилмадан олинган нусхасининг ахборот майдонига сизиб чиқиши қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини яққол исботлайди”, деб айтган компания вакили.
Таъкидланишича. Россия ва хорижда амалиётда махфийлик тартибини таъминлаш ҳамда тижорат ва давлат сирини ҳимоялаш мақсадида мобиль телефонлар ва бошқа техник воситаларни қўллашга тақиқлов кенг тарқалган. Маълум қилинишича, авиакомпаниянинг тақиқловида қонунга зид ҳеч қандай нарса йўқ. Ходимларнинг ёзишмалар ёки телефон суҳбатларини қўлга киритиш ноқонуний ҳисобланади. “Бундай тақиқловларга амал қилмаганлик учун максимал жазо интизомий чоралар, мисол учун ҳайфсан бериш бўлиши мумкин. Агар гап тижорат ёки давлат сири тартибини бузганлик ҳақида бормаса, маъмурий жазо қўлланади. Ходимларнинг ушбу тартибга амал қилиш бўйича мажбуриятлари тегишли шартнома ёки меҳнат шартномасига иловани имзолаш йўли билан ўрнатилади”, деб айтган ҳуқуқшунослардан бири.
Сентябрь охирида The Register британ нашри очиқ фойдаланишда “Аэрофлот” сайти коди ва хизмат кўрсатиш сервислари маълумотлари пайдо бўлганига эътибор қаратган. Нашр авиакомпания ҳужжатларини қўшимча авторизациясиз қўлга кирита олган. Ҳужжатларда фойдаланувчилар ҳақида маълумотлар бўлмаган, бироқ уларда хизмат файллари, суратлар ва нархлар ҳақида маълумотлар бўлган. Таъкидланишича, бундай маълумот жиноятчиларга Россия компаниясининг сайтида заиф нуқталарни излашда ёрдам бериши мумкин.
Авиакомпаниянинг бунга изоҳида очиқ фойдаланишга тушган ҳужжатлардан бир неча йиллардан бери фойдаланмасликлари, шу сабабли улар ўзида муҳим маълумотларни сақламаслиги айтилган.
Мавзуга оид
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
09:05 / 27.03.2026
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади
08:45 / 26.02.2026
Мирободда мактаблар олди ва маҳалла кириш-чиқишларига камералар ўрнатилмоқда
12:35 / 27.01.2026