Жаҳон | 12:50 / 16.11.2018
10320
2 дақиқада ўқилади

АҚШ КХДРда янги қурол синовдан ўтказилганига муносабат билдирди

Фото: AFP 2018 / Nicholas Kamm

АҚШ Давлат департаменти вакилининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳукумати Шимолий Корея янги юқори технологияли қурол синовига қарамай, ваъдаларини бажаришига ишонмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Идорадан эслатишларича, Сингапурдаги саммитда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядросизланиш бўйича келишувга эришган.

«Биз шимолий кореяликлар билан бу мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақида гаплашмоқдамиз. Президент Трамп агар Ким Чен Ин ядросизланишни амалга оширса, Шимолий Кореяни ёрқин келажак кутаётгани ҳақида айтиб ўтди», - деди Давлат департаменти вакили. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Шимолий Корея баллистик ракеталар дастури устида ишлашни давом эттираётгани ҳақида маълум қилганди.

Миддлбери халқаро тадқиқотлар институтининг махсус таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат узоқ ҳудудларида махфий ҳарбий база мавжуд. Таҳлилчилар фикрича, Шимолий Корея айнан шу базада Қўшма Штатларга етиб бориши мумкин бўлган ракеталарни жойлаштириши мумкин.

Мавзуга оид