Жаҳон | 16:44 / 16.11.2018
26134
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Туркия ва Саудия Арабистонини яраштириб қўйиш йўлини топди

Фото: Charles Mostoller / Reuters file

Оқ уй Туркиянинг Саудия Арабистонига босимини юмшатиш мақсадида мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни экстрадиция қилиш йўлларини изламоқда. Бу ҳақда NBC News АҚШ давлат органларидаги манбаларга асосан хабар берди.

Президент Дональд Трамп маъмурияти ФҚБ ва Адлия вазирлигига Гуленни экстрадиция қилиш тўғрисидаги ишни қайта очиш ҳақида талаб қўйди, шунингдек, мамлакат Ички хавфсизлик вазирлигидан унинг мамлакатда бўлиши мақоми ҳақида маълумот сўради.

Идоралар вакиллари ҳукумат сўровини бажаришдан бош тортишди. «Аввалига биз ҳайрон қолдик, лекин улар жиддий ниятда эканини кўргач, дарғазаб бўлдик», - дея хизматчилардан бирининг сўзларини келтиради нашр.

NBC News манбалари фикрича, мухолифатчи Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Саудия ҳукуматига нисбатан бироз юмшоқроқ муносабатда бўлиш мақсадида ушбу давлатга топширмоқчи. Туркия президентининг саудияликлар билан муносабати Истанбулда ушбу давлат махсус хизматлари томонидан журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилганидан сўнг кескин ёмонлашди.

Гулен АҚШнинг Пенсильвания штатида 1990-йиллар охиридан бери яшайди. У FETO мухолиф ташкилотига раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Қошиқчи иши бўйича янги тафсилотларни маълум қилганди.

Мавзуга оид