09:00 / 16.11.2018
32458
Реклама

«Genesys» янги «Sultania» турар-жой комплекси сотувларига старт берди

«Genesys» компанияси замонавий услуб ва сирли Шарқ жозибасини ўзида уйғунлаштирган ноёб комплексини таклиф этади.

«Ҳар бир лойиҳа кўплаб деталлар ишланмасидир. Эскизлардан бошлаб то барча қулайликлар устида олиб борилган ишларгача. Биз, биринчи навбатда, комплексда яшайдиган кишилар қулайлигини таъминлашни мақсад қилганмиз. «Sultania» ҳам бундан истисно эмас. Биз у ерда яшайдиган одамларга максимал қулайлик яратиш учун зарур бўлган барча ишларни бажарамиз», - дейди «Genesys» компаниясининг сотувлар бўлими директори Саидазиз Қосимов.

Фото: Genesys

Комплекс Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек проспекти, 10 манзилида жойлашган.

Ҳудуд инфратузилмаси:

  • Wunderkind болалар боғчаси ва мактабигача - 10 метр;
  • MDS Service’гача – 800 метр;
  • 10 та ресторан – 800 метр радиусда;
  • 307-мактабгача – 900 метр;
  • 359-МТМгача – 1 км;
  • AsiaAllianceBank бош офисигача – 1,3 км.

«Мен оилам учун замонавий турар-жой комплексидаги мукаммал квартирани узоқ изладим. Квартирадаги қулайликлардан ташқари комплекснинг жойлашув манзили ҳам қулай бўлиши жуда муҳим. Яқинда Мирзо Улуғбек проспекти бўйлаб ўтиб кетаётиб, янги турар-жой комплекси рекламасига кўзим тушди. Сотувлар офиси ҳам шу ернинг ўзида бўлиб, бу ерда мени қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдим. Комплекс Мирзо Улуғбек туғилган шаҳар шарафига номлангани ёқимли янгилик бўлди. Ота-онам айнан шу буюк инсон шарафига менга  Улуғбек деб исм қўйишган. Албатта, қарор қабул қилишда бу ҳал қилувчи роль ўйнагани йўқ, бироқ жуда ёқимли бонус, дейиш мумкин. Асосийси эса – жуда қулай жойда жойлашгани» - дея фикрлари билан бўлишди «Sultania» турар-жой комплекси квартирасининг биринчи харидори Улуғбек Муҳитдинов.

Фото: Genesys

Квартираларнинг умумий сони: 93, 4 блокда

Квартиралар квадратураси:

  • Бир хонали: 57 м2
  • Икки хонали: 86 м2
  • Уч хонали: 104 м2

Бир хонали квартирани икки хонали квартира билан бирлаштириш мумкин, натижада умумий майдони 145 мбўлган тўлақонли 4 хонали квартира бўлади.

Фото: Genesys

Ҳар бир квартирага газ, электр энергия, совуқ сув, телефон линияси, интернет ва телевидение ўтказилган. Ҳар бир квартирада индивидуал икки контурли қозон ўрнатилган бўлиб, бу иситиш мавсумида иссиқликни бошқариш имконини беради ва иссиқ сувни ўчириш билан боғлиқ мавсумий муаммолардан халос қилади. Электр таъминоти автоном трасформатор подстанцияси орқали ўтган.

Нархлар 5 750 000 – 6 750 000 сўм атрофида. Шу билан бирга, «Genesys» ўз мижозларига кўплаб ажойиб акциялар ва чегирмали дастурларни таклиф қилади.

Квартиралар нархига қуйидагилар киради:

  • Кўтарма деворлар;
  • Текисланган поллар;
  • Ёғоч қопламали темир кириш эшиги;
  • Пластик дераза ойналари;
  • Ҳар бир дераза ойнаси тагида радиаторлар;
  • Икки контурли қозон;
  • Қулайлик ва дўстона қўшнилар.

 

Объектнинг устувор жиҳатлари:

  • Ривожланган инфратузилма;
  • Видеокузатув 24/7;
  • Ҳимояланган ҳудуд;
  • Болалар майдонлари;
  • Кўкаламзорлаштириш;
  • Ер усти ва ер ости автотураргоҳлари;
  • Автоном қозон;
  • Илк икки қаватда тижорий кўчмас мулк.
Фото: Genesys

Тўлов шартлари:

  • 100 фоиз олдиндан тўлов;
  • Тўлов режаси: 5-10 кун давомида 50 фоиз дастлабки тўлов, қолган 50 фоизи тенг қисмларда – йил давомида ҳар ой/ҳар чорак;
  • ва бошқалар.

Қурилиш компанияси Тошкент шаҳри аҳолиси ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келган меҳмонларга ўз турар-жой комплексини таклиф этади. «Sultania» ТЖКда квартира сотиб олиш Тошкентга бошқа ҳудудлардан келган кишиларга пойтахтда пропискадан ўтиш учун ажойиб инвестиция ва имкониятдир.

Телефон: (+998) 71 200 61 16

Манзил: Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек проспекти, 10

Мўлжал: «Wunderkind» болалар боғчаси ва мактаби

Сайт: genesys.uz

E-mail: sales@genesys.uz

Facebook: fb.com/genesysdev

Instagram: @genesysdev

Реклама ҳуқуқи асосида

Top