Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк раиси: Инвесторлар даромади репатриациясига доир муаммолар тўлиқ ечимини топган
Ўзбекистонда илгари инвесторлар даромади репатриациясига доир муаммолар бор эди, лекин бугунга келиб улар тўлиқ ечимини топди. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов VIII Қозоғистон молиячилари конгрессида шундай баёнот билдирди, дея хабар беради kursiv.kz.
Қозоғистон Миллий банки раиси Дониёр Акишев Мамаризо Нурмуродовга Ўзбекистондаги инвесторларга оид бир неча савол билан мурожаат қилди.
“Агар Ўзбекистон ёки Қирғизистоннинг бирор банки Қозоғистонда ишламоқчи бўлса, умуман олганда, барча талабларга риоя қилинганда, қонун даражасида ҳеч қандай чекловлар йўқ. Биз молиявий бозорларимизнинг бундай икки томонлама саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлаймиз, - дея гап бошлади ҚР МБ раиси. – Бироқ шундай бўлса-да, сизга янада аниқ саволлар бермоқчиман. Ўйлашимча, бу бизнинг бизнес ва банкларимиз учун қизиқ. Ҳозир вазият қандай? Масалан, валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинади? Валютани репатриация қилиш қанчалик мураккаб?
Акишев жорий мажбуриятлар бўйича мамлакатлар ўртасида конвертацияга эришилганини ёдга солиб, капитал операциялар бўйича конвертациялар қачон амалга ошишига қизиқиш билдирди.
“Бу Қозоғистонда ишловчи бизнес учун муҳим. Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар келажакда қанчалик салоҳиятли ҳимояланади? Мамлакатлар ўртасидаги капитал ҳаракатланиши ҳақида қанчалик эркин сўзлаш мумкин бўлади?” – дея сўради у.
“Дарҳақиқат, бизда илгари инвестор даромади репатриациясига оид муаммолар бор эди. Ишонч билан айтишим мумкинки, ҳозир инвесторлар даромади репатриациясига доир муаммолар тўлиқ ҳал бўлган. Валюта бозорини эндигина амалга ошираётган вақтимизда даромадлар репатриацияси бўйича қондирилмаган талаблар талайгина бўлган. Биз йирик инвесторлар билан бу масалани муҳокама қилдик, зеро ўтиш жараёнида курс кескин ошди ва биз икки ой давомида бу масалани тўлиқ ҳал қилдик”, - деди Нурмуродов.
Унинг сўзларига кўра, валюта бозоридан тахминан 800 миллион доллар репатриация билан боғлиқ хорижий маҳсулотларга бўлган талабни қондиришга йўналтирилган.
“Валютани тартибга солиш тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонунга келадиган бўлсак, биз ҳозир қонун лойиҳасини тўлиқ тайёрлаб қўйдик, халқаро молиявий институтларга, хусусан Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва бошқаларга валютани тартибга солишда қандайдир чекловлар ва лимитизациялар бўйича тавсия беришлари учун жўнатдик”, - деди Ўзбекистон МБ раиси.
У келгуси йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда банк фаолияти билан боғлиқ уч қонун қабул қилинишини қўшимча қилди.
“Капитал ҳаракатланиши масаласи устида ўйлаяпмиз ва ишлаяпмиз. Келаси йилнинг охирига бориб биз бу масалани ҳукумат ва парламент қарори учун олиб чиқамиз”, - дея умид бағишлади Нурмуродов.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
14:30 / 06.06.2026