Жамият | 16:00 / 16.11.2018
14611
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи ушланди

Шу йилнинг 12 ноябрь куни соат тахминан 21:30 ларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида, номаълум автомашина ҳайдовчиси томонидан Аппартак маҳалласидан Дукент қўрғони йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, пиёда У.А.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган, натижада пиёда У.А. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Фото: ИИБ Матбуот хизмати

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Ангрен шаҳар Аппартак маҳалласида яшовчи ҳайдовчи А.П. томонидан “ЛУАЗ-979М” русумли автомашинасида содир этилганлиги аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117- ва 266-моддалари тегишли қисмларига кўра жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.     

Фото: ИИБ Матбуот хизмати

Дастлабки маълумотларга кўра, пиёда У.А. йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ва маст ҳолда бўлганлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси вақтида ушбу ҳудудда туман тушган бўлганлиги ва шу сабабли йўл кўриниши ёмонлашганлиги маълум бўлган.

 

Мавзуга оид