Жаҳон | 19:30 / 17.11.2018
5031
2 дақиқада ўқилади

Британия ИИВ ФХХнинг виза беришга таъсир кўрсатишга урингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Фото: Кирилл Каллиников / РИА Новости

Федерал хавфсизлик хизмати TLScontact (Россияда Британия визаси олиш учун берилган аризалар билан шуғулланишга масъул компания) ходимини ёллашга урингани ҳақидаги хабарни изоҳлар экан, Буюк Британия ИИВ вакили аслида Бирлашган Қиролликка киришга рухсат бериш масаласи виза маркази томонидан эмас, балки Буюк Британиядаги ходимлар томонидан ҳал қилинишини билдирди. 

«TLS шунчаки ариза қабул қиладиган ташкилот. У Британия визаси берилиши борасидаги қарорларга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди, чунки унинг бу масалага мутлақо алоқаси йўқ», — деди у РБК билан суҳбатда.

Аввалроқ Bellingcat ва Insider ФХХ Вадим Митрофанов исмли TLSContact компанияси ходимини ҳамкорлик қилишга мажбурлаганини билдирганди. Митрофановнинг айтишича, махсус хизматлар ундан Британия визаси олиш учун кимлар ҳужжат топшираётгани билан қизиққан. У шунингдек, ФХХ виза марказининг ички тизимига киришни истаган. Айтилишича, бундан мақсад Буюк Британияга киришга рухсат берилишига таъсир кўрсатиш бўлган.

Митрофановнинг ўзи эса (Bellingcat унинг ҳақиқий исм-шарифи ўзгартирилганини билдирган) АҚШдан сиёсий бошпана сўраган. 

Мавзуга оид