Жаҳон | 14:39 / 17.11.2018
9929
1 дақиқада ўқилади
Европарламент Amazon’ни советлар рамзлари бўлган буюмлардан воз кечишга чақирди
Европа парламентининг ЕИ қатор давлатларидан бўлган аъзолари Amazon раҳбари Жефф Безосга мурожаат билан чиқиб, уни сайтда советлар рамзлари бўлган буюмларни сотишдан воз кечишга чақиришди. Бу ҳақда Delfi хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бундай мактубни юбориш ташаббуси билан Литва парламентарийси Антанас Гуога чиққан.
Мурожаат матнида айтилишича, Европа парламенти вакиллари «советлар ва нацистлар режими» рамзларидан фойдаланишни қоралайдилар. Уларнинг билдиришича, режимлар «инсон ҳуқуқларини мунтазам равишда бузган, эркинлик ва демократияни чеклаган».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв янги қуролланиш пойгаси бошлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:52 / 11.11.2024
Amazon ўз ҳайдовчи ва курерлари учун навигацияга эга ақлли кўзойнакларни яратмоқда
09:10 / 05.11.2024
Европарламент Майя Сандунинг РФ устидан ғалабаси ҳақида маълум қилди
14:58 / 03.11.2024
Ғарб ва СССР ўртасидаги жосуслик ўйинлари: Британияга қочган совет майори
14:21 / 20.10.2024