Оренбургда 43 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди
Куни кеча Октябрьский тумани бўйича полиция навбатчи қисмига «Уфа-Оренбург» йўлининг 299-км.даги автобус ҳақида хабар келиб тушди, у йўлнинг бир қисмини тўсиб қўйган, деб ёзмоқда «ПроОрен» нашри.
Воқеа жойига келган инспекторларнинг аниқлашича, «Неоплан» автобуси бузилиб қолгани туфайли мажбуран тўхтаган. У Уфадан Ўзбекистоннинг 43 нафар фуқароси билан келаётган эди, деб хабар беришган область ИИБдан. Йўл-патруль хизмати ходимлари ушбу ҳодиса ҳақида ФВВ ва маҳаллий маъмуриятга хабар беришди. Воқеа содир бўлган жойга авточилангар юборилди, у камчиликни бартараф этган.
«Йўловчиларга Октябрьскийга бориб, исиниб олиш таклиф этилди, аммо улар кўнишмади. Автобус иситилган ва уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф бўлмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари чет эллик фуқаролар ҳужжатларини текширишди, бироқ миграция қонунчилигининг бузилиши аниқланмади», - дейилади нашр хабарида.
Транспорт воситаси тузатилганидан кейин йўловчилар Ўзбекистонга йўл олишди.
Мавзуга оид
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
09:55 / 15.10.2024