Жаҳон | 12:40 / 18.11.2018
11944
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ Қошиқчининг қотили кимлигини икки кун ичида маълум қилишини айтди

Фото: AP Photo/Pablo Martinez Monsivais

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ тез кунда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича "жуда батафсил ҳисобот"ни эълон қилишини билдирди.  

Трамп ҳисоботда "бу ишни ким қилгани" [журналистни ким ўлдиргани] ҳақидаги маълумот бўлишини айтди. 

"Даҳшатли воқеа – журналистнинг ўлдирилиши содир бўлди. Бизда икки кун ичида, эҳтимол, душанба ёки сешанба куни тўлиқ ҳисобот бўлади", деди АҚШ президенти ва ҳисобот сешанба куни бўлишига аниқлик киритди.

Қўшма Штатлар президенти шанба куни Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жина Хэспел билан суҳбатлашганини тасдиқлади. Трамп ОАВда МРБнинг хулосалари ҳақида чиқарилган хабарларни "дастлабки" хабарлар деб атади.

"Улар [МРБ] ҳозирча ҳеч нарсани аниқлашгани йўқ. Ҳали жуда эрта", - деди у.

Аввалроқ ОАВда Марказий разведка бошқармаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Жамол Қошиқчини ўлдириш ҳақида буйруқ берганини аниқлагани тўғрисида хабарлар тарқалганди

Мавзуга оид