Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адабиёт бўйича янги Нобель қўмитаси ташкил этилди
Швед академияси Нобель мукофоти билан биргаликда адабиёт бўйича янги Нобель қўмитаси ташкил этишга қарор қилди.
Янги қўмита 5 аъзо: ёзувчилар Пер Вестберг (раис) ва Андерс Ульссон, тарихчи Хорас Энгдал, шоирлар Кристина Луга ва Йеспер Свенба ҳамда қўмитага кирмайдиган 5 мутахассис, жумладан ноширлар ва танқидчилардан иборат бўлади.
Қўмита ўз ишини 2019 йил 1 февралдан бошлайди.
Жорий Нобель мукофоти тақдимотида адабиёт бўйича мукофот совриндори номи эълон қилинмади. Эҳтимол бу совриндор номи 2019 йилда маълум қилиниши мумкин. Швед академияси аъзолари сони камайиб кетиб, бутун дунёда унга ишонч пасайгани сабабли мукофотни топширишни бошқа санага кўчиришга қарор қилинган.
Қоидаларга кўра, академияга янги аъзоларни қабул қилиш учун 12 кишидан иборат кворум талаб этилади, бироқ амалиётда академиядаги бир қатор можаролардан кейин 11 адабиётчи қолган. Адабиёт бўйича совриндорнинг бундай кам сондаги аъзолар билан танланиши баҳсга олиб келиши мумкин бўлган.
Швед академиясига швед тили ва адабиётини ривожлантириш учун 1786 йилда қирол Густав III томонидан асос солинган. Унинг таркибига 18 аъзо сайланади ва яқин кунларгача академияда аъзолик умрбод бўлганди. Бироқ 2 май куни қирол Карл XVI Густав академияни ўз истаги билан тарк этиш мумкин бўлиши учун унинг низомини ўзгартирган.
Швед академиясидаги можаролар унга ишончнинг камайишига олиб келган ва адабиёт бўйича Нобель мукофоти нуфузига путур етказган.
Мавзуга оид
18:24 / 06.06.2026
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
16:40 / 09.10.2025
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти венгриялик ёзувчига берилди
14:13 / 19.06.2025