Ўзбекистон | 21:29 / 19.11.2018
3612
1 дақиқада ўқилади

Душанбега Олий Мажлис Қонунчилик палатаси делегацияси сафар уюштиради

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

19 ноябрь кечки пайт Душанбега Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент депутатлари делегацияси боради.

Ўзбекистон делегациясини Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зухуров Душанбе аэропортида кутиб олади.

Ўзбекистон парламент делегацияси мустақиллик йиллари давомида илк бор Тожикистонга сафар уюштирмоқда. Делегациянинг ташрифи 22 ноябргача давом этади.  

20 ноябрда Ўзбекистон вакиллари Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан, бундан аввал эса Тожикистон парламентининг икки палатаси спикерлари – Маҳмадсаид Убайдуллоев ва Шукуржон Зухуров билан учрашадилар.

21 ноябрда меҳмонлар “ТАЛКО кабель” заводи иши билан танишадилар ва Нурек ГЭСига ташриф буюрадилар. Ўзбекистон делегацияси Тожикистон Миллий кутубхонаси ва “Коҳи Наврўз” мажмуасига ҳам боради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид