Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сальвадордан АҚШга яна бир муҳожирлар карвони йўл олди
Сальвадордан АҚШга яна бир муҳожирлар карвони йўл олди. Prensa Grafica порталининг хабар беришича, бу Сальвадордан АҚШ томон йўл олаётган 4-муҳожирлар карвонидир. Унинг таркибига 150 га яқин киши кирган бўлиб, октябрь охиридан АҚШга йўл олаётган жами сальвадорликлар 3 минг нафардан ошмоқда.
Муҳожирлар дастлаб Гватемалага, кейин эса Мексикага етиб олишлари керак бўлади.
Ҳозирда Мексика ҳудуди орқали АҚШ томон Гондурасдан ҳам муҳожирлар йўл олмоқда. Улардан 2 минг нафари АҚШ билан чегарадаги Тихуана шаҳрига етиб бориб бўлишди. АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни қабул қилмаслигини айтган ва чегарадаги хавфсизликни кучайтирган.
Мавзуга оид
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026