Жаҳон | 20:40 / 19.11.2018
10289
2 дақиқада ўқилади

Толибларга ҳарбий босим ўтказиш керак – Пентагон 

Фото: Anadolu Agency

Айни вақтда “Толибон” Афғонистондаги урушда енгилмаяпти. Бу ҳақда АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Жозеф Данфорд айтиб ўтди.

“Ҳақиқат учун айтиш керакки, ўйлашимча, айни вақтда толиблар енгилмаяптилар”, деб айтган Данфорд Канаданинг Галифакс шаҳрида хавфсизлик бўйича ўтган халқаро анжуманда.

Унинг айтишича, Афғонистондаги ихтилофни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди.

Генералнинг таъкидлашича, АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошлари толибларни тинчлик бўйича музокараларга қўшилишга кўндириш учун уларга ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий босим ўтказиши керак.

“Толиблар бир кун келиб Афғонистондаги тинчлик жараёнига қўшилишларига тўғри келишини билишади. Толибларни музокараларга кўндириш учун босим қўллаш муваффақият қозониш калити ҳисобланади”, деб айтган Пентагон вакили.

Данфорд Афғонистонда кейинги йилда ўтиши режалаштирилаётган сайловларнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, толиблар билан келишувга келиш учун узоқ йўлни босиб ўтишга тўғри келишини таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид