Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон янгилик сайтлари блоклангани учун танқид остига олинди
«Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) халқаро ташкилоти Тожикистон ҳукуматини янгиликлар сайтлари блоклаб қўйилгани учун танқид қилди.
Тожикистон расмийлари мамлакатдаги норозилик намойишларига жавобан кўп ҳолларда интернет-цензурадан фойдаланади ва сайтларни блоклайди, дейилади «Тожикистон интернет-цензуранинг Хитой моделини қўлламоқда» (Tajikistan turns to Chinese model of large-scale Internet censorship) ҳисоботида, у 15 ноябрь куни эълон қилинди.
6 ноябрь куни Хорог аҳолиси милиция ходимларининг хатти-ҳаракати ва куч тузилмаларининг қўшимча бўлинмалари мавжудлигига қарши митингга чиқишгач, янгиликлар сайтлари ва ижтимоий тармоқларга кириш имкони тўсиб қўйилди.
Ҳукумат томонидан «Азия-плюс» янгиликлар сайти, YouTube ва Facebook, Россиянинг «ВКонтакте» ҳамда «Одноклассники» ижтимоий тармоқлари ва WhatsApp ҳамда Telegram каби мессенжерлар блокланди, дейилади ҳисоботда. «Веб-сайт блокланганига қарши Virtual Private Network фильтрларидан фойдаланадиган кўплаб интернет-фойдаланувчилари VPN ҳам блокланганини билдиришди».
«Кенг кўламли интернет-цензура ва блоклашга йўл қўйиб бўлмайди, - деди «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Йоханн Бир. - Тожикистон ҳукумати цензура турли миш-мишлар тарқатилишига ҳисса қўшишини тушуниши керак. Халқаро ҳамжамият интернет-фильтрлашнинг Хитой моделидан фойдаланмаслиги зарур».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Тожикистондан 2012 йилги воқеалар бўйича ҳисобот талаб қилганди.
Мавзуга оид
14:28 / 20.02.2026
АҚШ Европада цензурани четлаб ўтиш учун онлайн-портал ишлаб чиқмоқда
15:11 / 04.12.2025
АҚШ H-1B визасига номзодларни LinkedIn орқали “цензура филтри”дан ўтказади
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
20:08 / 08.10.2025