Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:22 / 20.11.2018
7967
1 дақиқада ўқилади
Афғонистондаги портлаш 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Фото: AP Photo / Rahmat Gul
Афғонистон пойтахти Кобулда содир этилган портлаш оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди, 80 киши жароҳат олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашни никоҳ тантаналари ўтувчи саройда худкуш содир этган. Портлаш вақтида у ерда байрам тадбири ўтаётган ва мингга яқин одам йиғилган бўлган.
Маълум қилинишича, худкуш одамлар орасига кириб, ўзини портлатган. Таъкидланишича, ушбу теракт қурбонлари сони бўйича Афғонистонда охирги ойларда содир этилган энг йирик терактлардан бири бўлди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш