Ўзбекистон | 20:40 / 20.11.2018
66751
2 дақиқада ўқилади

Яна бир прокурор ҳоким бўлди

20 ноябрь куни Халқ депутатлари Тўрткўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабарига кўра, сессияда ташкилий масала кўрилиб, Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланган.

Эндиликда шу вақтгача Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Янгабой Аминович Бобожонов Тўрткўл туманининг янги ҳокимига айланган.

Янгабой Бобожонов муқаддам Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

У 2017 йилнинг декабрь ойидан буён Тўрткўлга раҳбарлик қилган Неъматулла Худойберганов ўрнини эгаллаган. 19 йил давомида Қорақалпоғистоннинг бошқа бир тумани - Элликқалъага раҳбар бўлган (1997-2017 й) Худойбергановнинг ишдан олиниши сабаблари ва унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳам ҳозирча маълумот йўқ.

Бундан аввалроқ Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими, асли прокурор Улуғбек Қосимов вилоят прокурори лавозимига ўтказилгач, унинг ўрнини прокуратура тизимидан чиққан Бахтиёр Ибатов эгаллаганди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов ҳам бу лавозимигача Қашқадарё ва Тошкент вилоятида прокурор бўлиб ишлаган

Мавзуга оид