Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
Илҳомбой Худайбергенов Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У 2020 йил майидан буён туманга ҳокимлик қилиб келган Рустам Шамуратов ўрнини эгаллади.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокими алмашди. Бугун туманда маҳаллий кенгашнинг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Оринбаев иштирок этган. Сессияда Худайбергенов Илҳомбой Тилавбаевич Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланган.
Маълум қилинишича, Илҳомбой Худайбергенов меҳнат фаолияти давомида ички ишлар органларида, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда самарали фаолият олиб борган.
Тўрткўл туманига 2020 йил майидан буён Рустам Шамуратов ҳокимлик қилиб келаётганди. Унинг лавозимдан олиниш сабаби маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
08:49 / 02.07.2026
1,4 млрд сўмни талон-торож қилган гуруҳ фош этилди
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026