Жаҳон | 08:31 / 20.11.2018
8925
2 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ 17та мудофаа лойиҳасини ишга туширди

Фото: Sakis Mitrolidis/AFP via Getty Images

Европа иттифоқи давлатларининг мудофаа вазирлари янги қуроллар яратиш ва разведка, қўмондонлик ҳамда назорат, шунингдек, киберхавфсизлик соҳасида кадрлар тайёрлашга йўналтирилган, хавфсизликка оид 17та янги лойиҳани ишга тушириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Бу ҳақда душанба куни ЕИ Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

«Брюсселдаги ЕИ Кенгаши йиғилишида вазирлар хавфсизлик ва мудофаа соҳасида (PESCO) доимий равишда тузилган ЕИ ҳамкорлик дастури доирасида 17та янги лойиҳани маъқулладилар», - дейилади ҳужжатда. Номи тилга олинган лойиҳалар орасида - артиллерияни бошқариш янги тизимларини яратиш, зарба берувчи вертолётларни модернизация қилиш, бошқарувчисиз сув ости аппаратларини яратиш, дронлардан ҳимоя тизимлари бор.

Фото: Getty Images

17 лойиҳадан бештаси мудофаа ва хавфсизлик соҳасида европалик мутахассислар, шунингдек, Евроиттифоқ миссиялари учун қўмондонлик таркиби малакасини оширишга қаратилган. Улар орасида «ЕИ ва НАТО давлатларининг ҳарбий ҳамда фуқаролик ходимларини разведка интизомларига ўқитиш ва шуғуллантиришни таъминлайдиган» ЕИ Қўшма разведка мактабини (Joint EU Intelligence School, JEIS) ташкил этиш ҳам бор. Ушбу лойиҳанинг етакчи давлатлари Греция ва Кипр бўлади.

PESCO дастури 2017 йилнинг декабрида ишга туширилган. У НАТОнинг салоҳиятини тўлдириши керак бўлган, Евроиттифоқ ўз ҳарбий имкониятларини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. 

Мавзуга оид