Француз банки санкцияларга амал қилмагани учун АҚШга 1,34 млрд доллар тўлайди
Франциянинг Societe Generale банки Вашингтоннинг Куба, Эрон ва Суданга қарши киритган санкциялари тартибини бузгани учун АҚШга умумий ҳисобда 1,34 млрд доллар тўлаб беради. Бу ҳақда АҚШ Федерал захира тизими маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ФЗТ француз банкини “Кубага қарши санкцияларни бузиш билан боғлиқ хавфли ва асосланмаган операциялар” учун 81,3 млн долларлик жаримага тортган. Шунингдек, банк Куба, Эрон ва Суданга қарши санкцияларни бузганлик учун жавобгарликка тортилмаслик мақсадида АҚШ молия вазирлигига 53,9 млн доллар, адлия вазирлигига 717,2 млн доллар, Нью-Йорк штати молия хизматлари департаментига 325 млн доллар, Манхэттен округ прокурори идорасига 162,8 млн доллар жарима тўлайди.
АҚШ 1961 йилда Куба АҚШ мулкини миллийлаштирганига жавобан Гавана билан дипломатик алоқаларни узган. Шундан кейин Вашингтон Кубага қарши савдо-иқтисодий эмбарго киритган. Куба ҳукумати маълумотларига кўра, АҚШ томонидан киритилган блокада сабабли ўтган давр ичида Куба иқтисодиётига 134,5 млрд доллар зарар етган.
АҚШнинг Эронга қарши санкциялари 2-босқичда: 7 август ва 5 ноябрда тикланди.
Суданга қарши 20 йилдан кўпроқ вақт амал қилган санкциялар 2017 йил октябрда бекор қилинганди. Бироқ Судан ҳамон террорчиликнинг асосий ҳомийлари рўйхатида ҳисобда туради.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024