Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Ўзбекистон тиббиётидаги тизимли ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлайди
ЖССТ Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни комплекс ислоҳ қилиш ва 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда кўмаклашувчи узоқ муддатли стратегик дастур – Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини тўла қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюроси ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Барқарор ривожланиш мақсадлари даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш” мавзусида ташкил этилган халқаро конференцияда маълум қилинди.

Конференция доирасида Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Анжуманда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган 7 йиллик ривожлантириш концепцияси мазмун-моҳияти муҳокама қилинди. Жумладан, соғлиқни сақлашнинг бошқариш ва молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш, давлат-хусусий шерикчилик ва тиббий туризмни ривожлантириш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва тиббиёт фанини ривожлантириш каби устувор йўналишларга эътибор қаратилди. Бундан ташқари, бирламчи тиббий ёрдамни кучайтириш, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш ва фаровонлигини ошириш йўлида барча давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.
Конференцияда сўзга чиққан ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб иммунизация ёки вакцинация борасидаги ишларга қаратилаётган эътибор, ҳаттоки, Европанинг айрим ривожланган мамлакатларида ҳам амалга оширилмаганини айтиб, ислоҳотларни бардавом бўлишини тилади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ўз чиқишида Ўзбекистон соғлиқни сақлашда барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларга эришиш ва аҳолини сифатли тиббий хизматлар билан қамраб олиш бўйича мажбуриятларини бажаришда содиқ эканига урғу берди.

Мавзуга оид
22:37 / 23.01.2026
АҚШ расман ЖССТ таркибидан чиқди
21:26 / 20.01.2026
Республика онкология маркази ва унинг ҳудудий филиаллари модернизация қилинади
21:21 / 20.01.2026
Беғараз қон донорлари сони 300 мингдан 900 минг нафарга етказилади
21:17 / 20.01.2026