Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар чегарадан тилла ва заргарлик буюмлари олиб ўтишга уринган шахсларни фош этишди
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш борасида мунтазам тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
«Яқинда «Шовот» чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган М.Б.нинг ортиқча безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотганлиги сабабли, у холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс кийимлари ичидан қўлининг юқори қисмига 167,6 грамм тилла занжирларни боғлаганча яширинча олиб ўтмоқчи бўлгани фош этилди», дейилади Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Ушбу қонунбузар яна бир фуқаро Ш.М.ни ҳам ўз режасига шерик қилгани маълум бўлган. Ш.М М.Б.нинг илтимосига кўра, ўзига тегишли бўлмаган 98,95 грамм тилла занжирни божхона назоратидан яширинча олиб ўтиб бермоқчи бўлгани фош қилинган.
«Қонунбузарлардан жами оғирлиги 266,55 грамм бўлган қиймати 58 641 000 сўмлик тилла тақинчоқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди», дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026