Хоразм вилоятида фуқаро ИИБ ходимига 500 доллар пора таклиф қилди
Хоразм вилоятида ички ишлар ходимига 500 АҚШ долларини пора тариқасида беришга уринган фуқаро қилмиши фош бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Kun.uz» мухбирига хабар берган.
Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими бошлиғи 2018 йилнинг 5 ноябрь куни ўз раҳбариятига тегишли тартибда мурожаат қилиб, Қўшкўпир туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган, илгари судланган, А.А. ўзига 500 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилаётгани тўғрисида маълум қилган.
Шундан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида, шу куни ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ички ишлар ходимига 500 АҚШ долларини пора тариқасида беришга уринган фуқаро қилмиши фош этилган ҳамда чет эл валютаси ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолатда фуқаро ички ишлар бўлимида мавжуд бўлган мурожаат юзасидан олиб борилаётган суриштирув ишлари доирасида, ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилишини олдини олиш мақсадида ички ишлар ходимига пора таклиф қилгани аён бўлди.
Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми («Пора бериш») билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган суриштирув ишлари якунлангач, қўшимча қарор қабул қилинади. Агар у айбдор деб топилса, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин
«Бугунги кунда мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларига пора беришга уринаётган шахсларнинг қилмишлари фош этилиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилаётганлиги тўғрисида деярли барча оммавий ахборот воситаларида маълумотлар берилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ягона, у ҳам бўлса порахўрлик жиноятларининг келиб чиқишида асосий роль ўйновчи - пора таклиф қилувчи шахсларни ҳушёрликка чақириш, уларни жамиятимиздаги янгиланиш ва ўзгаришлар билан ҳамоҳанг бўлишга ундашдир», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
17:42 / 05.11.2024