Президент қарори: Ростов-Донда Ўзбекистон бош консулхонаси очилди
Президент қарори билан Ростов-Дон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.
Бош консулхона Ўзбекистон фуқаролари ҳамда юридик шахсларига сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, шунингдек, меҳнат фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда меҳнат мигрантлари бўлиб турган давлатда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларида кўмаклашади.
Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлигига масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхонани консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва меҳнат мигрантлари масалалари бўйича мутахассислар билан тўлдириш вазифаси топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлаганди.
Мавзуга оид
10:28 / 10.09.2024
Туркиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди
07:50 / 22.04.2024
Озарбойжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди
18:12 / 26.01.2024
Ўзбекистоннинг Дубайдаги янги бош консули фаолиятини бошлади
20:45 / 25.11.2023