Россия томони Ростов-Дон шаҳар Транспорт департаменти фаолияти ва корхоналар ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Иш берувчиларнинг таъкидлашича, корхонада жами 650-700 та йўловчи автобуси мавжуд бўлиб, автобус ҳайдовчиларининг етишмаслиги 40 фоизни ташкил этяпти. Хусусан, ҳозирги кунда "Д" тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган 100 нафар ҳайдовчини ишга олиш режалаштирилган.

Россия вакиллари Ўзбекистондан келиб ишлаётганлар ҳақида ижобий фикр билдирди. Шунингдек, таклиф этилаётган бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Бош консулхона ходимлари Россия томонини Ўзбекистон фуқароларини хорижда қонуний асосда ишга жалб қилиш тартиби ва шартлари билан таништирди.

Учрашув якунида хорижий иш берувчи билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.