Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Смартфон синишининг энг кенг тарқалган сабаби аниқланди
Фото: Michaela Rehle / Reuters
Американинг техника таъмирлови билан шуғулланувчи SquareTrade компанияси АҚШдаги смартфонларнинг бузилиши билан боғлиқ энг кенг тарқалган сабабларни келтирди. Тадқиқот натижалари ҳақида PhoneArena хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШдаги фойдаланувчиларининг 66 фоизи смартфон синиши билан тўқнашган, бундан 29 фоизи телефонлар экрани синиши натижасида мурожаат қилган. Шундай қилиб, бир йилда Америкада 50 миллиондан ортиқ экран синган, уларни таъмирлашга кетган умумий сумма эса 3,4 миллиард долларни ташкил қилади. Қайд этиш жоизки, экран синган тақдирда, фойдаланувчиларнинг 34 фоизи шишани алмаштиришдан воз кечади, 27 фоизи эса смартфон ғилофдан фойдаланиш вақтида синганини айтади.
Шунингдек, фойдаланувчилар устахоналарга тирналган экран (27 фоиз), аккумулятор бузилиши (22 фоиз) ҳамда экран ишламаслиги (16 фоиз) ва корпус бурчакларининг уриниши (16 фоиз)дан шикоят қилиб мурожаат қилишади. 74 фоиз ҳолатда телефонни таъмирлашга олиб келишга смартфоннинг ерга тушиши сабаб бўлади.
Мавзуга оид
12:26 / 10.05.2026
“Характер тўғри келмади” – оилавий ажримларнинг ҳақиқий сабаблари қаерда?
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
22:45 / 11.04.2026
Смартфон ишлашини секинлаштирадиган иловалар айтилди
20:35 / 08.02.2026