АҚШ Европани “НАТО” билан тўлиқ келишган ҳолда армия ташкил этишга чақирди
АҚШ Европа давлатларининг умумий армияни ташкил этиш режаси борасидаги позициялари бўйича кўпроқ аниқлик талаб қилмоқда. Бу армия НАТОнинг ўрнини эгаллаши керак эмас, балки унинг тўлдирувчиси бўлиши лозим. Бундай фикрни Европа парламентида АҚШнинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Гордон Сондленд айтиб ўтди.
“Бу биз учун нозик масала. Биз АҚШдаги сайловчини АҚШ, барча муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар йили Европага уни Россия ва бошқа душманона кучлардан ҳимоя қилиш учун ўнлаб миллиард доллар жўнатишига ишонтириб келамиз, ваҳоланки бу пуллар АҚШнинг ички эҳтиёжларига сарфланиши ҳам мумкин”, деб айтган дипломат хорижий ишлар бўйича қўмита йиғилишида.
Сондленднинг айтишича, Европа Иттифоқи ўз қуролли кучлари ёрдамида муаммоларни ҳал қила олишига қарор қилгани сабабли вазият мураккаблашмоқда, бу эса НАТОга путур етказади.
“Шу сабабли Европа Иттифоқи ўз автономлиги ва мудофаа имкониятлари ҳақида гапиришни истар экан, унда бу НАТО билан тўлиқ келишилган ҳолда ва унга тўлдирувчи сифатида амалга оширилади, деб умид қиламиз”, деб айтган дипломат.
АҚШ вакилининг айтишича, Вашингтон Европадан мудофаа масалалари борасида “иккита қарама-қарши фикрларни” эшитмоқда: баъзилар кичик ихтилофлар ёки Шимолий Африкадаги масалаларни ҳал қилиш билан чегараланишни истаса, қолганлар разведка ҳамжамияти, армия, тўлақонли қуролли кучлар ташкил этиш ҳақида гапирмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024