Спорт | 21:10 / 22.11.2018
11050
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал» Аршавин фотосуратини ҳурмат тахтасига илди

«Арсенал» клуби «Эмирейтс» стадиони ёнидаги деворга бир қанча футболчиларнинг расмларини осиб қўйди. 

The Sun хабарига кўра, ўзига хос «ҳурмат тахтаси»га Англия Кубоги – 2007 финалида «Челси» дарвозасига урилган голни нишонлаётган Аарон Рэмзи, шунингдек, 2009 йилда «Ливерпуль» дарвозасига урилган 4та голини нишонлаётган Андрей Аршавин фотосурати ҳам осилган.

Аршавин ва Рэмзи фотосуратлари Тьерри Анри, Патрик Виейра, Робер Пирес ва бошқа афсоналар ёнидан жой олган. 

Эслатиб ўтамиз, Аршавин «Арсенал» таркибида 2009-2013 йилларда ўйнаган ва 144та ўйинда 31та гол урган эди.

Мавзуга оид