Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомашинани ҳайдаб қочган шахс ЙТҲ содир этган жойида қўлга олинди
2018 йил 21 ноябрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи Д.К. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Лада авто сервис” МЧЖга қарашли автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида қаровсиз қолдирилган М.Д. (аёл)га тегишли “Орландо” автомашинасини ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у ТТЗ 1-даҳасида турган “Матиз” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, ўзи воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:44
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026