Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош ассамблеяси аъзолари Марказий Осиёдаги уран омборлари бўйича чақириқ билан чиқишди
22 ноябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессияси иккинчи қўмитаси делегатлари Марказий Осиёда радиация таҳдиди олдини олишда халқаро ҳамжамият роли ҳақида резолюция қабул қилишди. Улар минтақада совет иттифоқи давридан қолган ва аҳоли учун эҳтимолий хавф туғдирадиган кўп сонли уран чиқинди омборларини бошқариш муаммосини эслатишди.
«Бош ассамблея уран қазиб олиш корхоналари мавжуд бўлган ҳудудларни қайта тиклаш муҳимлигини таъкидлайди», - дейилади қабул қилинган резолюцияда.
БМТга аъзо давлатларнинг ташвиш билан қайд этишича, уран ва бошқа хавфли радиоактив чиқиндилар кўмилган кўплаб жойлар Марказий Осиё давлатларининг аҳоли зич жойлашган туманларидадир. Шу билан бирга, чиқинди омборлари аҳоли пунктлари ва ушбу минтақадаги йирик дарёлар қирғоқларидаги сейсмик фаол ерларда жойлашган.
Янги резолюция ҳаммуаллифларининг ваъда қилишича, халқаро ҳамжамият Марказий Осиёда радиоактив ва заҳарли чиқиндиларни хавфсиз бошқариш бўйича самарали дастур ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда ҳисса қўшишга кўмак кўрсатади.
Резолюцияда 2017 йилда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан тасдиқланган ҳамда Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик шафелигида ишлаб чиқилган «Марказий Осиёдаги уран мероси майдончаларида атроф-муҳитни тиклаш бўйича стратегик мастер-режа»нинг муҳимлиги айтилади.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
22:10 / 11.07.2026