Жаҳон банкининг техник кўмак гуруҳи Ўзбекистонга келди
Жаҳон банки экспертлари гуруҳи Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди МБ ахборот хизмати.
Жадал ривожланаётган бозор шароитида иқтисодий ўсишни таъминлашда барқарор ва самарали банк тизимининг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, шунингдек банк тизимининг барқарорлигини таъминлашда регуляторнинг ўрни ва аҳамиятини оширишга қаратилган умумжаҳон тенденциясидан келиб чиқиб “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди.
Марказий банкнинг асослантирилган мулоҳазаларини қўллаш бўйича ваколатларини ҳамда рискка асосланган назоратни амалга оширишда олдиндан таъсир кўрсатишни жамлаган қонун лойиҳаси банкларни пруденциал назорат қилиш усулларини такомиллаштиришни кўзда тутади.
Мазкур қонун лойиҳаси акциядорлар, Кенгаш ва Бошқарув аъзоларига юқори малака ва ишбилармонлик обрў-эътибори талаблари белгиланиши ҳамда банк хизматлари оммабоплигини сезиларли даражада кенгайтириш, банкларга аутсорсинг хизмат турларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишга қаратилган. Шу билан бирга, банкларда молиявий технологияларни (FinTech) ривожлантиришни рағбатлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қонун лойиҳаси банк хизматларини жадал ривожланиши учун шарт-шароитларни яратиш ва банк таваккалчиликларини бошқаришни жорий қилиш ўртасидаги мувозанатни таъминлашга мўлжалланган.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
17:27 / 06.11.2024