Спорт | 18:10 / 22.11.2018
12282
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2022 ўйинлари Қатардан ташқарида ҳам ўтказилиши мумкин

Қатарда ўтказиладиган ЖЧ-2022 иштирокчилари сони 32тадан 48тага оширилса, ўйинлар миқдори 64тадан 80тага кўпаяди. Натижада, жаҳон чемпионати учун қурилаётган стадионлар етарли бўлмай қолиши мумкин.

ФИФА президенти Жанни Инфантино баёнотига кўра, бу ҳолат юз берса, баъзи ўйинлар Қатардан ташқарида ўтказилиши ҳам мумкин.

«Қатарда 8та стадион қурилмоқда, мамлакат 32та жамоа иштирок этадиган мундиалга тайёргарлик кўряпти. Агар иштирокчилар сони 48тага етса, Қатар ташкилий масалада қийналиб қолиши мумкин. 

Шунинг учун ҳам баъзи ўйинларни Қатардан ташқарида ўтказиш имкониятларини излашга тўғри келади. Бу эса қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шу муаммоларни ҳал қилишимизга тўғри келади», — деб Инфантино сўзларини келтирмоқда The Guardian.

«Иштирокчилар сонининг оширилишига келадиган бўлсак, буни очиқ ойдин, дўстона даврада муҳокама қилмоқдамиз. Агар бунинг иложи топилса, жуда ҳам хурсанд бўлар эдим», – деди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 илк маротаба қишда, 21 ноябрдан 18 декабрга қадар ўтказилади.

Мавзуга оид