Жамият | 16:04 / 23.11.2018
8624
1 дақиқада ўқилади

Малайзиядаги математика олимпиадасида Ўзбекистон қандай иштирок этди?

17 ноябрда Малайзиянинг Синга математика олимпиадасида илк бор Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этди. Жамоада 3та нодавлат таълим муассасасининг 39 қатнашчиси иштирок этди.

Мураккаб математик курашда Ўзбекистон терма жамоасининг 10 вакили - бронза, 1 вакили кумуш медаль соҳиби бўлдилар. Мусобақалар якка ва жамоа тартибда ўтказилди. 10та бронза медалининг 6тасини Genesis Education нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. 

Ҳар бир қўлга киритилган ғалаба жаҳоннинг илғор педагогик технологиялари асосида шаклланган бўлиб, нодавлат ўқув муассасаси педагогларининг тинимсиз малакали меҳнати самараси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид