Жаҳон | 07:17 / 23.11.2018
4838
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда жангариларнинг ҳужуми оқибатида юзга яқин аскар ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

Нигерияда жангариларнинг ҳарбий базага ҳужуми оқибатида юзга яқин аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда 22 ноябрда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Жангарилар Борно штатининг шимолидаги Метеле қишлоғида жойлашган базага ҳужум қилган.

Маълум қилинишича, кўплаб аскарлар ҳужумдан кейин бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Ҳарбийлардан бирининг айтишича, ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини олиш вақтида яна бир неча ҳарбий ўлдирилган.

“Исёнчилар бизга қўққисдан ҳужум қилишди. База ёқиб юборилди, 100 га яқин аскаримизни йўқотдик. Бу катта йўқотиш”, деб айтган номаълум бўлиб қолишни истаган зобит.

Қишлоқ жангарилар назоратига ўтган, шунингдек уларнинг қўлига танк ва қурол-аслаҳа ўтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид