Жаҳон | 21:01 / 23.11.2018
11520
1 дақиқада ўқилади

Покистонда бир кун ичида 2-теракт амалга оширилди  

Фото: Twitter /shiapost

Покистонда 23 ноябрда иккита теракт амалга оширилди. Карачида Хитой консуллигига 3 ҳудкушнинг ҳужуми билан деярли бир вақтда Хангу шаҳрида кун ичидаги иккинчи теракт амалга оширилди. Ушбу теракт оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлган, 40 дан кўпроқ киши яраланган.  

Покистон хавфсизлик кучлари маълумотларига кўра, террорчи-худкуш шаҳардаги мадрасалардан бири ёнида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.

Гувоҳларнинг айтишича, террорчи оломон орасига мотоциклда кириб бориб, кейин ўзини портлатган. Воқеа жойи ўраб олинган.

Мавзуга оид