Жаҳон | 15:06 / 23.11.2018
7646
1 дақиқада ўқилади

Украинада собиқ аэродром ҳудудидаги самолёт ўғирлаб кетилди

Фото: CC BY 2.0 / Dmitry Terekhov / Antonov An-2

Украинанинг Полтава областидаги собиқ аэродром ҳудудида турган Ан-2 самолёти ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб УНН агентлиги хабар қилди.

"Полтава областида номаълум шахслар Божковское қишлоғи ҳудудидаги собиқ аэродром ҳудудида сақланаётган Ан-2 самолёти, еттита шийпон қурилмаси ва бузуқ двигателни ўғирлаб кетишган", — дейилади хабарда.

Агентликнинг билдиришича, воқеа юзасидан "ўғирлик" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ушбу моддада мол-мулкни мусодара қилиш билан биргаликда 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид