Жаҳон | 21:48 / 23.11.2018
4226
1 дақиқада ўқилади

Женевада Афғонистон бўйича анжуман бўлиб ўтади

Фото: Anadolu Agency

Швейцариянинг Женева шаҳрида 27-28 ноябрда Афғонистон бўйича анжуман бўлиб ўтади. Бу ҳақда БМТда маълум қилинди. 

Афғонистон ҳукумати анжуман давомида ўзининг ривожланиш ва ислоҳотларга содиқлигини яна бир бор таъкидлаб ўтиши кутилмоқда.    

Анжумандан мақсад жаҳон ҳамжамиятининг афғон халқи ва ҳукумати билан Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида бирдамлигини намойиш қилишдан иборат.    

Анжуманнинг илк куни иштирокчиларнинг чиқишларига бағишланади, шунингдек, аёлларни касбий ўқитишга ва хусусий секторни ривожлантиришга бағишланган форумлар ташкиллаштирилади.  

Анжуман иштирокчилари озиқ-овқат хавфсизлиги ва қурғоқчилик вақтида яшаш учун воситаларни таъминлашга тааллуқли масалаларни муҳокама қилишади. 

Анжуманнинг 2-кунида 70 дан кўпроқ давлат вакиллари иштирокида “вазирлар учрашуви” бўлиб ўтади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид