Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди
Жусипбек Сидикбекович Казбеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kruz Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматига асосан хабар бермоқда.
Мазкур лавозим президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомидаги топшириғига биноан жорий қилинмоқда.
Жусипбек Казбеков 1973 йил 15 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ҳамда 2011 йилда Колорадо штати университетини (магистратура, АҚШ) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник, сув ресурсларини бошқариш.
Жусипбек Казбеков ўз меҳнат фаолияти давомида:
1995-1998 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш” кафедраси изланувчи-тадқиқотчиси, катта лаборанти;
1997-1997 йилда Исроилнинг Ал-Қудс университети “Ер ости сувларини бошқариш” мавзусидаги халқаро курси тингловчиси;
2001-2004 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институтида “Гидравлика” кафедраси аспиранти, Гидроинформатика ва сув ресурслари ўқув маркази директори;
2004-2006 йилларда Тошкент ирригация мелиорация институтида Сув ресурслари ахборот таҳлил хизмати директори ва “Гидравлика” кафедраси ўқитувчиси;
2006-2015 йилларда Ўзбекистондаги Қурғоқчилик ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро марказида (ИКАРДА) Ўрта Осиё ва Кавказ Орти давлатлари бўйича минтақавий ваколатхонаси катта илмий ходими лавозимларида иш олиб борган.
2015 йилдан ушбу кунгача Марказий Осиё минтақавий экологик маркази халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали сув дастурлари бўйича координатори лавозимида фаолият юритиб келди.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024