Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси илк бор аёл киши бўлди
Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига илк бор аёл киши – Роя Раҳмоний тайинланди. Бу ҳақда 1TVNews телеканали маълум қилди.
Раҳмоний аввал Афғонистоннинг Индонезиядаги элчиси бўлган.
“Роя Раҳмоний Афғонистоннинг энг истеъдодли дипломатларидан ҳисобланади, у Индонезиядаги фаолияти вақтида муваффақиятларга эришган. У Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тайинланди ва тез орада у ердаги фаолиятини бошлайди”, деб маълум қилган Афғонистон президентининг матбуот котиби Хорун Чахансури.
Раҳмоний Афғонистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Ҳамдуллоҳ Моҳий августда Афғонистон миллий хавфсизлиги маслаҳатчиси лавозимига ўтказилгани муносабати билан янги лавозимга тайинланди.
Мавзуга оид
10:40
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
10:10
АҚШ Ҳўрмуз бўғози ҳудудида Эронга янги зарбалар берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026