Ўзбекистон | 11:32 / 26.11.2018
33336
2 дақиқада ўқилади

ИИВ республика аҳолиси ва корхоналар раҳбарларига мурожаат билан чиқди

Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси республика аҳолиси ҳамда ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарларига мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, об-ҳавонинг совиб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда айрим фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин.

Уларнинг олдини олиш мақсадида, газ ва электр ускуналардан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш сўралган: 

қўлбола ва носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик;

иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсияси ва йўриқномаси талабларига риоя қилиш;

иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи маҳсулотларни сақламаслик;

газ ускуналарини улаш тартиб-қоидаларига риоя қилиш;

мабодо газ ҳиди сезилса, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланмаслик, дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўриш ва бу ҳақда газ хизматига хабар бериш;

иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига эътибор бериш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат билан чиққанди.

Мавзуга оид