Спорт | 07:42 / 27.11.2018
5065
1 дақиқада ўқилади

Мухлислар “Формула-1”нинг энг ёмон пойгачисини “йил пойгачиси” деб топишди

Фото: Getty Images

“Формула-1” пойгаларида иштирок этувчи “Уильямс” жамоасининг россиялик аъзоси Сергей Сироткин мавсумда бор-йўғи 1 очко олганига қарамай, мухлислар талқинига кўра “йил пойгачиси” бўлди.

Sky Sports сайти 2018 йилнинг энг яхши пойгачиси учун овоз беришни йўлга қўйганди. Сайтда кўпчилик айнан Сироткин учун овоз берган. Унга 79,1 минг овоз, унинг ортидан келаётган, мавсум чемпиони Льюис Ҳэмилтонга эса 43,5 минг овоз берилган.

Аниқланишича, мухлислар мавсум якунланмай туриб мукофот учун овоз бериш бошланганидан аччиқланиб, уни кулгига қўйиш мақсадида  “энг ёмон пойгачи”га овоз беришга қарор қилишган. 

Жорий мавсум чемпиони Льюис Ҳэмилтон 11 та ғалабага эришиб ва умумий ҳисобда 408 очко тўплаб, 5 карра жаҳон чемпионига айланди.

Пойгаларга бошқа бир россиялик Даниил Квят ўрнига келган Сироткин “Формула-1”ни тарк этадиган бўлди.

Мавзуга оид