Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мурожаатчилар қаерга мурожаат қилишни билмайди». Акмал Саидов фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ўстириш кераклигини таъкидлади
27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида академик Акмал Холматович Саидовнинг «Ўзбекистон Конституцияси тарихи» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раиси Акмал Саидов ўзи маъруза қилди. Муаллиф Ўзбекистоннинг биринчи конституциясини тайёрлашда, муҳокама этиш ва қабул қилишда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг нормалари ҳисобга олинганини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда асосий масала сифатида бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг конституциявий ҳимояси қай даражада таъминланмоқда, қомусимизда белгилаб қўйилган нормаларга амал қилиниши борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда каби саволлар ўртага ташланди.
«Бугунги кунда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказга келиб тушаётган хатлардан аниқланишича, мурожаатчиларнинг 80 фоизи қаерга мурожаат қилишни билмайди. Бу фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини ўстиришимиз керак дегани. Жамиятда ҳамма муаммоларни фақатгина қонун билан ечиб бўлмайди. Бу бутун жамиятнинг иши бўлиши керак. Бундан ташқари, конституциямизнинг ХIV боб 64- ва 66-моддаларининг санкция қисми мавжуд эмас. 64-моддага қарайдиган бўлсак, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Лекин бизда меҳрибонлик уйларида вояга етмаган фарзандлар бор. Ёки 66-моддани оладиган бўлсак, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бизда қариялар уйида кўплаб ёши катта фуқароларимиз ҳам бор. Демак, ҳали қилинадиган ишлар кўп. Бу моддаларни охирига етказишимиз керак», – дея Саидовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Учрашувда асосий масала сифатида бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг конституциявий ҳимояси қай даражада таъминланмоқда, қомусимизда белгилаб қўйилган нормаларга амал қилиниши борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда каби саволлар ўртага ташланди.
Мавзуга оид
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
17:20 / 01.04.2026
Абдураҳмон Ташановга қарши маъмурий иш судда тугатилди
09:33 / 30.03.2026
Amnesty АҚШни ЖЧ олдидан “авторитар амалиётлар”да айблади
20:15 / 28.02.2026